Фуқаролар мурожаатлари бўйича шаҳар ҳокимининг сайёр қабули бўлиб ўтди

Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев Наманган шаҳридаги Президент Халқ қабулхонасида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш мақсадида сайёр қабул ҳамда очиқ мулоқот ўтказди.

Шу кун қабул давомида ўттиздан ортиқ фуқаролар томонидан асосан, кредит, моддий ёрдам олиш, ер муносабатлари, тиббий хизмат, иш билан таъминланиш билан боғлиқ билдирилган бир қанча масалалар шаҳар раҳбари ҳамда ишчи гуруҳ томонидан диққат билан тингланиб масъулларга ҳал этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Фуқаролар томонидан сайёр қабули ва очиқ мулоқоти чоғида кўтарилган масалаларнинг 10 дан ортиғи жойида ҳал этилиб, вақт ва маблағ талаб этадиган масалалар ижросини таъминлаш Наманган шаҳар ҳокими назоратига олинди.