Iqtisodiy ko'rsatkichlar

2021 йилнинг 9 ойида Наманган шаҳрида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2021 йил якуни билан амалга ошириладиган вазифалар


АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ.
2021 йил январ-сентябрь ойлари якуни билан ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми 104,1 фоиз (1,9 трлн.сўм), саноат маҳсулотлари 111,3 фоиз (3,9 трлн.сўм), халқ истеъмол моллари 122,3 фоиз (2,5 трлн.сўм), пудрат ишлари 100,5 фоиз (1,1 трлн.сўм), жами хизмат кўрсатиш 119,6 фоиз (3,2 трлн.сўм), чакана савдо айланмаси 109,7 фоиз (4,2 трлн.сўмга), инвестициялар 124,4 фоиз (3,9 трлн.сўмга) ҳамда экспорт 154,1 фоизга (110,7 млн.АҚШ долл) бажарилди.
Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари 6 097,8 минг сўм, халқ истеъмол моллари 6 097,8 минг, ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 2 918,7 минг сўм, чакана савдо 6 510,1 минг сўм, қурилиш 1 749,2 минг сўм, инвестициялар 6 020,2 минг сўм, жами хизмат 4 955,4 минг сўм ҳамда экспорт аҳоли жон бошига 170,0 АҚШ долл ташкил этиб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 149,4 фоизга ўсиши таъминланди.
Наманган шаҳрида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда кичик бизнес улуши 53,9 фоиз, халқ истеъмол моллари 74,9 фоиз, қурилиш ишлари 91,7 фоиз, чакана савдо айланмаси 93,2 фоиз, капитал қуйилмалар 53,3 фоиз, жами хизматлар 48,8 фоиз, қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулотлари 85,4 фоизни ташкил этди.
2021 йил якуни билан саноат маҳсулотлари ҳажми 110,5 фоиз (4,9 трлн.сўм), халқ истеъмол моллари 115,7 фоиз (2,8 трлн.сўм), қишлоқ хўжалиги 104,0 фоиз (2,1 трлн.сўм), пудрат ишлари 103,2 фоиз (1,4 трлн.сўм), хизматлар 124,6 фоиз (4,3 трлн.сўм), чакана савдо 110,0 фоиз (6,0 трлн.сўм), инвестициялар 112,3 фоиз (5,3 трлн.сўм) бажариш прогноз қилинмоқда.
БЮДЖЕТ ИЖРОСИ.
2021 йил январ-сентябр ойлари якуни билан бюджет даромадлари контингент режаси 561,0 млрд сўм белгиланган бўлиб, амалда 621,0 млрд сўм ёки прогнозга нисбатан 111,0 фоизга (60,1 млрд.сўмга ортиғи билан) бажарилди.
Шунингдек, маҳаллий бюджет режаси 169,0 млрд сўм белгиланган бўлиб, 9 ой якуни билан 194,3 млрд сўм ёки режага нисбатан 115,0 фоизга (25,3 млрд.сўмга ортиғи билан) бажарилди.
Хусусан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган даромад солиғи 6,4 млрд сўм (104,1 фоиз);
- жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ
6,9 млрд сўм;
- жисмоний шахсларнинг ер солиғи 8,3 млрд сўмни ташкил этди.
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Кичик бизнес субъектларни ташкил этишни 2,5 баробарга ошириш бўйича янги 1 281 та кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, фаолят кўратаётган корхоналар сони 10 199 тага етказилди.
Жумладан, Наманган шаҳрида 776 та, Янги Наманган туманида 184 та ҳамда Давлатобод туманида 321 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилган.
БАНК КРЕДИТЛАРИ
Наманган шаҳрида 2021 йил 1 октябр ҳолатига тижорат банклари томонидан 40 877 нафар жисмоний ва юридик шахсларга жами 3,1 трлн.сўм банк кредит маблағлари ажратилди.
Шундан, 2 210 та тадбиркорлик субъектларига 2,2 трлн.сўм (саноат- 712,9 млрд.сўм, қишлоқ хўжалигида 913,4 млрд сўм ҳамда хизматда 601,4 млрд сўм банк кредитлари ажратилган.
Шунингдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 6 760 нафар жисмоний ва юридик шахсларга жами 129,6 млрд сўм имтиёзли банк кредит маблағлари ажратилган.
Наманган шаҳрида тижорат банклари кредит портфели таркибидаги муаммоли кредитларни 2021 йил 1 октябрь ҳолатига 5 996 та жисмоний ва юридик шахсларда жами 437,0 млрд сўмни ташкил этади.
Жумладан, ҳудудий дастурларда 28,5 млрд сўм;
- ҳар бир оила тадбиркор дават дастурлари 29,9 млрд сўм;
- уй-жой коммунал соҳасига 1,4 млрд сўм;
- жисмоний шахслар 58,2 млрд сўм;
- бошқалар 318,9 млрд сўмни ташкил этган.
Муаммоли кредитларни сўндириш бўйича тасдиқланган графикка асосан июл-сентябр ойларида 104,8 млрд.сўм миқдорида муаммоли кредит (режа 104,7 млрд.сўм) ундирилди ёки прогноз 100,2 фоизга бажарилди.
Шунингдек, 2021 йил октябрь ойида 25,1 млрд сўм шундан, оилавий тадбиркорлик йўналишида 2,1 млрд сўм кредит қарздорлиги ундирилди.
Шу билан бирга, Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 20,5 млрд.сўм қайтарилди ёки прогноз кўрсаткич 85 фоизга бажарилди.
БАНДЛИК ДАСТУРИ
Дастурга асосан 2021 йил январь-сентябрь ойлари давомида 2 110 та лойиҳани ишга тушириш натижасида 4 417 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган бўлиб, амалда 2 521 та лойиҳалар ҳисобига 4 985 та янги иш ўринлари яратилди ҳамда белгиланган режа 112,8 фоизга бажарилди.
Хусусан, ҳудудий инвестиция дастурига доираси 1 568 та, янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига 1 757 та ҳамда якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш орқли 1 660 та иш ўринлари яратилди.
Шунингдек, 9 ойда 5 528 нафар ишсиз фуқароларни касб ҳунарга ўқитилиб, режа 100,5 фоизга бажарилди.