Сессия кун тартибида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудирининг 2023-йил II-чораги давомида секторлар ва ҳудуддаги ташкилот раҳбарларининг мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳамда 2023-йил июнь ойида ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти тўғрисида ахбороти ҳақида.
2. Суд идораларининг 2023-йил I-ярим йиллиги давомида одил судловни амалга ошириш бўйича фаолиятлари тўғрисида ва Наманган шаҳар адлия бўлимининг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш натижалари тўғрисида ахборотлари ҳамда Наманган шаҳар Прокурори, Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими ва Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг 2023-йил I-ярим йиллиги давомидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари.3. Наманган шаҳрида 2023-йил I-ярим йиллик давомида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда II-ярим йиллик учун белгиланган устувор режалар тўғрисида Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг ҳисоботи тўғрисида.
4. Наманган шаҳар молия бўлими мудирининг Наманган шаҳар маҳаллий бюджетининг 2023-йил II-чорагидаги ижроси тўғрисида ҳамда Наманган шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғининг Наманган шаҳрида 2023-йил I-ярим йиллик давомида маҳаллий бюджет даромадлари режасининг бажарилиши, қўшимча резервларни аниқлаш, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги ҳамда бу бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисида ҳисоботлари.5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 11-августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган, ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4804-сон қарорини ижроси юзасидан Наманган шаҳрида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.
6. Ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга "Саховат ва кўмак" жамғармасидан моддий ёрдам ажратиш тўғрисида.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026-йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида" 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон Фармонининг, "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да амалга оширишга оид давлат дастури" ижроси ҳолати тўғрисида.8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2030-йилгача Ўзбекистон Республикасининг «Яшил» иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2022-йил 2-декабрдаги ПҚ-436-сон қарорининг Наманган шаҳрида ижроси тўғрисида.
9. Наманган шаҳрида "Яшил боғлар" ва "Яшил жамоат парклари"ни ташкил этиш тўғрисида.
10. Наманган шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011-йил 11-ноябрдаги "Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар салоҳиятини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-6-сон қарори ижроси тўғрисида.
11. 2023-йилнинг II-чорагида Наманган шаҳридаги секторларда ҳудудларни комплекс иқтисодий - ижтимоий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда III-чоракда бажариладиган вазифалар "Йўл хариталари" тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.