wrapper

Она заминимизнинг зар тупроғидан, бобоқуёшнинг саховатидан ва албатта деҳқоннинг маҳр қўридан куч олиб етилган “оқ олтин” чинданда халқимизнинг ғурур ифтихорига айланган.

 Наманган шаҳридан Мингбулоқ тумани “Гигант” ММТП “Гигант шерлари” фермер хўжалигига қарашли 112 гектар пахта майдонида вилоятимиз пахта хирмонини барпо қилишга ўз хиссасини қўшаётган Наманган шаҳрининг фаол хотин қизлар отряди 23 умумтаълим мактабида жойлашган. Жорий йилнинг 27 сентябр куни Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигора Абдуллаева томонидан ушбу хашарчиларга маданий тадбир ўтказилди. Вилоят маданият бошқармасининг хонанда, созанда ва раққосаларининг чиқишлари тадбирга ўзгача шукух берди. Фаол хотин-қизлар отрядида кунига 100 килограммдан кўп пахта терган илғор теримчиларга шаҳар ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.