Республика ишчи гуруҳининг Наманган шаҳридаги тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев, Бош прокуратура бошқармаси бошлиғи Б.Ахмедов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда Наманган шаҳар сектор раҳбарлари иштирокида маҳаллий тадбиркорлари билан мулоқот ўтказилди.

Дастлаб, ишчи гуруҳ Наманган шаҳридаги тадбиркорларининг йирик лойиҳалари тақдимоти ва уларни амалга ошириш йўлида учраётган муаммоли масалалари билан танишди.

Сўнгра Наманган шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестицияларни кенг жалб қилиш, лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни муҳокама қилишга бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқот жараёнида 100 га яқин тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалалар, таклиф ва ташаббусларни ўз вақтида ҳал қилиш бўйича масъул мутасаддиларга топшириқ берилди.

Ишчи гуруҳ ўрганишлари якунларига кўра, тижорат банклари ва сектор раҳбарларига давлатимиз ҳукумати томонидан белгиланган вазифаларни сифатли бажариш бўйича қўшимча топшириқлар белгилаб берилди.