wrapper

  • A.Navoiy teatri.jpg
  • Aeroport.jpg
  • Hotira maydoni.jpg
  • IslomKarimovro'chasil.jpg
  • Kichkintoy bog'i.jpg
  • Navbahorl.jpg
  • nbu.jpg
  • yo'l.jpg

  

                                  

Новости

Наманган шаҳрида ҳам куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жадал давом эттирилмоқда.

 

Наманган вилояти “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш давлат унитар корхонаси вилоят бўйича жами 37та қозонхонага хизмат қилади, шундан 22таси вилоят марказида жойлашган.

Корхона томонидан жами 457та кўп қаватли уйлар, 32та ижтимоий соҳа объектлари ва олтита нобюджет ташкилотларига хизмат кўрсатувчи корхона совуқ мавсумда мунтазам ва ишончли иссиқлик етказиб бериш учун режалаштирилган чора-тадбирлар дастури асосида амалий ишларни давом эттирилмоқда.

- Жорий йилда режага асосан иккита иситиш қозонхоналари мукаммал таъмирланди, 46та қозонхоналарда эса жорий таъмирлаш ишлари якунига етказилмоқда, - дейди корхона раҳбари Бахтиёр Дадамирзаев. – 4,5 километр режадагидан ҳозирги кунга қадар 3,9 километр иссиқлик тармоқларида мукаммал таъмирлаш ишлари якунланди ҳамда ушбу тадбирлар давом эттирилмоқда. Иссиқлик тармоқларини жорий таъмирлаш бўйича режадаги 8,3 километрда ишлар ниҳоясига етказилди. Бундан ташқари 12,2 километр иссиқлик тармоқларини изоляция қилиш ишлари бугунги кун ҳолатига 9,7 километрга етказилди ва давом эттирилмоқда. Барча режадаги тайёргарлик ишлари 20 октябрга қадар якунланади ва мижозларга иссиқлик қуввати етказиб бериш учун шай ҳолга келтирилади.

Дарҳақиқат, куз-қиш мавсумига муносиб ҳозирлик кўриш бўйича давлат ва ҳукумат раҳбариятининг қайғуриши ҳамда эътиборини халқимиз ҳам сезмоқда. Наманган шаҳридаги барча соҳаларда мавсумга тайёргарлик кўриш ҳамда беталофат ўтказиш бўйича ишлаб чиқилган амалий чора-тадбирлар жадаллик билан давом эттирилмоқда. Халқимизда “қиш ғамини ёзда е!” каби пурмаъно нақллар бежизга айтилмаган. Соҳалар бўйича тайёргарлик ишлари билан таништиришда давом этамиз.