Бугун Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев Озарбайжоннинг “FLORA GÜLÜSTAN” ММС бош директори Мирза Манафов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Ушбу корхона Озарбайжоннинг энг йирик гулчиликка ихтисослашган корхоналардан биридир. Жамият Италия давлати билан ҳамкорликда гулларнинг ноёб турларини етиштириш, янги навларни яратиш, гул учун махсус ўғитлар, елим ва керамикадан ясалган туваклар ишлаб чиқариш ҳамда гулларда турли хил ландшафт дизайнлар яратишга ихтисослашган.
Наманганда гулчилик анча ривожланган, Наманган шаҳрида ташкил этилган гулчилик маркази, гул бозорлари менда яхши таассуротлар қолдирди. – Деди, Мирза Манафов.
Мулоқот давомида шаҳар ҳокими корхона вакиллари билан ҳамкорликни ўрнатиб, Наманганда ҳам ўз фаолиятини ташкил этган ҳолда иқлимга мос келадиган гулларни олиб келиш, кўпайтириш, янги навларни яратиш ҳамда 63-бор ўтказиладиган гуллар фестивалида иштирок этиш таклифини билдирди.
Икки томонлама самимий руҳда бўлиб ўтган мулоқотда, лойиҳалар тез фурсатда амалга оширилишига келишиб олинди.