МУРОЖААТЛАРГА ИЖОБИЙ ЕЧИМ

Наманган шаҳар ҳокими Ғофиржон Джамалов 1-cектор штабида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Сайёр қабулда 70 дан зиёд фуқаролар ўзларининг тиббий, ижтимоий, моддий ҳамда уй-жой масалалари бўйича мурожаат этишди.Хусусан, дастлабки иш фаолиятни бошлаш учун кредит, ишга жойлашиш, ўқиш контрактларида, шифохонада даволаниш, дори-дармон олишда ҳамда ётиб даволанишда имтиёзли шаклда ёрдам кўрсатилиши каби мурожаатлар кун тартибидан жой олди.Шаҳар ҳокими мурожаатлар бўйича ижобий ечим топиш учун сектор раҳбарларига ҳамда масалага дахлдор масъул вакилларга тегишли топшириқ ва вазифалар берилди.