«Сардоба савдо мажмуаси» атрофи ва шу ҳудуддаги Навоий кўчасида йўловчиларга ноқулайликлар келтириб чиқараётган, ноқонуний савдо-сотиқ билан шуғулланаётган “тадбиркор”лар фаолиятини тартибга солиш бўйича деярли ҳар куни тушунтириш ишлари олиб бориляпти.
Бугун ҳам шаҳар ҳокими Ғофуржон Джамалов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари ҳудудда олиб борилаётган ободончилик ишларининг бориши кўздан кечирилди.Йўл бўйларидаги тартибсиз салқин ичимлик, музқаймоқ, озиқ-овқат, полиз, мева ва сабзавот савдоси билан фаолият олиб бораётган аҳоли вакилларига белгиланган меъёрлар фаолият юритиш бўйича тушунтиришлар берилди.Йўловчилар юрадиган йўлакларнинг икки томони кенгайтирилиб, таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Кўп йиллик дарахтлар атрофи ҳам юмшатилиб, шакл берилмоқда.