Наманган шаҳар ҳокимлиги молия бўлимининг ҲИСОБОТИ

2021 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун Наманган шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида Наманган шаҳар ҳокимлиги молия бўлимининг ҲИСОБОТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли ва халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг 2021 йил 3 майдаги “Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги 146/06-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Молия вазирлиги “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали шаҳар ҳудудида жамоатчилик фикри асосида берилган таклифлардан овоз олиш якунларига кўра, умумий қиймати 3 215,0 млн.сўмга тенг бўлган 8 та ташаббус ғолиб деб топилган.

Мазкур ташаббусларни молиялаштириш учун шаҳар маҳаллий бюджети қўшимча манбалари шу жумладан, эркин қолдиқ ва ҳисобот чораклари якуни билан белгиланган даромадларни прогнози кўрсаткичларини орттириб бажарилган қисми ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг тегишли қарорларига асосан Наманган шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га ўтказиб берилди.

Жамоатчилик фикри асосида энг кўп овоз олган 8 та ташаббус “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.

1-ташаббус:

Наманган шаҳар “Янги хаёт” МФЙ ва “Баркамол авлод” МФЙ ҳудудида жойлашган “Боғдод” кўчасида 500 метр ички йўлни асфальтлаш ишлари учун 300,0 млн.сўм маблағ молиялаштирилди.

2-ташаббус:

Наманган шаҳар Янги Наманган тумани “Тинчлик” МФЙ ва “Ёш авлод” кўчасида 400 метр ички йўлни асфальтлаш ишлари учун 102,3 млн.сўм маблағ молиялаштирилди.

3-ташаббус:

Наманган шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли 74-сонли умумий ўрта таълим мактаби иситиш тизимини янгилаш ишлари учун 345,0 млн.сўм маблағ молиялаштирилди.

4-ташаббус:

Наманган шаҳар “Қадамжо” МФЙ ва “Шалола” кўчасида 400 метр ички йўлни асфальтлаш ишлари учун 211,4 млн.сўм маблағ молиялаштирилди.

5-ташаббус:

Наманган шаҳар “А.Темур” МФЙ ва “Жийдакапа” кўчасида 500 метр ички йўлни асфальтлаш ишлари учун 233,0 млн.сўм маблағ молиялаштирилди.

6-ташаббус:

Наманган шаҳар Давлатобод тумани “Шишаки” МФЙ ва “Ибн Сино” кўчасида 600 метр ички йўлни асфальтлаш ишлари учун 223,3 млн.сўм маблағ молиялаштирилди.

7-ташаббус:

Наманган шаҳар “Б.Машраб” МФЙ ва “А.Яссавий” кўчасининг
15 мактабгача таълим муассасага олиб борувчи ички кўча йўлларини асфальтлаш ишлари учун 388,7 млн.сўм маблағ молиялаштирилди.

8-ташаббус:

Наманган шаҳар “Янги ҳаёт” МФЙ ва “Боғдод” кўчасига 5300 метр,
12-13 Чаман кўчаларига 2600 метр, Заркент кўчасига 1200 метр узунликда аҳолига тоза ичимлик суви тармоғини тортиш учун қурилиш материаллари харид қилиш харажатларига 915,7 млн.сўм маблағ молиялаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорига мувофиқ,
2021 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича маълумотларни жойлаштириб борилди.

Келгусида ташаббусли бюджетлаштириш жараёнини янада такомиллаштириш ва ижросини самарали ташкил қилиш бўйича жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш, баҳолаш, танлаб олиш ҳамда ижросини мониторинг қилиш бўйича ишчи гуруҳга таклифлар киритиб борилади.