wrapper

Шаҳар ҳокими бу йилги “Гул байрами” 60 маротаба ўтказилиши, халқаро мақомдаги юбилей фестивали эканлиги, бу бўйича ҳукуматнинг махсус қарори лойиҳаси тайёрланганини билдирди. Бобур боғида илк бор вилоятлар ҳам гулчилик бобидаги имкониятларини намойиш этиши, боғ концепцияси тўлиқ ўзгаришини таъкидлади.

Batafsil...

Наманган шаҳрининг Давлатобод даҳаси, 5-а кичик туманда шаҳарсозлик қоидаларига зид бўлган, ноқонуний, ўзбошимчалик билан барпо этилган қурилмаларни бартараф этиш бўйича кенг кўламдаги рейдлар давом этмоқда.

Batafsil...

Наманган шаҳрининг Давлатобод даҳаси, 5-а кичик туманда шаҳарсозлик қоидаларига зид бўлган, ноқонуний, ўзбошимчалик билан барпо этилган қурилмаларни бартараф этиш бўйича кенг кўламдаги рейд бошланди.

Batafsil...

Наманган шаҳридаги 5-умумтаълим мактабида “Бобуршоҳ” ва “Марғилон” МФЙлари фуқаролари ва фаоллари учун Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси мазмун-моҳиятини кенг ёритиш, ёшлар орасида жиноятчиликни олдини олиш, ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, мафкуравий иммунитетни кучайтириш ҳамда  китобхонлик маданиятини янада оширишга қаратилган давра суҳбати ташкил этилди.

Batafsil...

Наманган шаҳар ҳокими Миллий гвардия ташаккурномаси билан тақдирланди.

 

Наманган шаҳридаги Ёшлар марказида 14 январь— Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.

 

Тадбирга Миллий гвардия сафида ҳизмат қилаётган ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари таклиф қилинди.

Ҳарбийларни байрам муносабати билан Миллий гвардия вилоят бошқармаси бошлиғи Собитхон Мирзаев, Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззақов, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Абдулазиз Мўминов табриклади.

 

 

Шавкатжон Абдураззақов ўз чиқишида Миллий гвардия ходимларининг Наманган шаҳрида тинчги фаолиятига юксак баҳо берди. Бир гуруҳ ҳарбийларга шаҳар ҳокимлигининг қимматбаҳо совғаларини топширди.

 

 

Ўз навбатида, Наманган шаҳар ҳокими ҳам доимий ҳамкорлик ва бевосита мулоқот учун миннатдорлик тариқасида Миллий гвардия вилоят бошқармаси ташаккурномаси билан тақдирланди.

 

 

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззақов бошчилигидаги ишчи гуруҳ янги ташкил этилган “Даштбоғ” кичик саноат зонасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Бу ерда 3,8 гектар майдонда 22 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.

Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззақов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аэропорт ҳудудида Наманган гулчилар ассоциацияси аьзоларига ажратилган ерларда иссиқхоналар қурилиши билан танишди.

Бу ерда жами 6 гектар майдонда 29 нафар гулчи томонидан иссиқхоналар барпо этилмоқда.