wrapper

Фотофакт: Прокуратура ҳузуридаги департамент Наманган шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлар билан ҳамкорликда 26 март куни Чорсу ва “Яшил” деҳқон бозорларида 21 тонна, бугун, 27 март куни эса шу икки бозорда жами 14 тонна, икки кун давомида умумий ҳисобда 35 тонна ун маҳсулотлари сотилиши таъминланди.

Batafsil...

РАСМИЙ ХАБАР: Наманган шаҳрига 26 мартдан бошлаб кириш ва чиқиш тўхтатилади

Вилоят аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясининг вилоят ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида вилоят ҳокимининг 2020 йил 25 мартдаги тегишли фармойиши билан, 2020 йил 26 март куни соат 00:01 дан бошлаб, Наманган шаҳрига вилоятнинг барча ҳудудларидан кириш ва Наманган шаҳридан республиканинг барча ҳудудларига, шу жумладан вилоят туманларига чиқиш ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) тўхтатилади.

Batafsil...