wrapper

 

"Баркамол авлод" кичик саноат зонасида қурилиш ишлари давом этмоқда

Шаҳар ҳокими Ғофиржон Джамалов "Баркамол авлод" кичик саноат зонасида қурилиш ишларининг жараёнлари билан танишди.

Наманган шаҳридаги "Баркамол авлод" кичик саноат зонасининг умумий ер майдони 10 гектар бўлиб, унда 228,8 млрд. сўм эвазига 46 та лойиҳани амалга оширишга киришилган.

Кичик саноат зона тўлиқ қувват билан ишлай бошлаши билан 4500дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.