wrapper

 

Муҳтарам Президентимизнинг Наманган вилоятига ташрифлари чоғида алоҳида эътибор қаратган яна бир жой "Саховат уйи" бўлганди.

Бугун вилоят ҳокими бошчилигидаги ишчи гурух Давлатобод тумани "Орзу" маҳалласида барпо этилаётган "Саховат уйи" қурилиш ишлари билан танишди.

Ўтган қисқа вақт оралиғида 1 гектар ер майдонида 120 ўринли саховат уйи бино иншоотлари капитал таъмирлаш ва қурилишишлари жадаллик билан олиб борилди.

Ушбу муассасада кутубхона, спорт зал, очиқ ва ёпиқ сув ҳавзалари ҳам назарда тутилганлиги эътиборга моликдир.

Замонавий саҳоват уйи қурилишига Туркиядан ҳам мутахассислар жалб қилинган.