wrapper

 

Бугун, 25 апрель куни Наманган вилоят ҳоким Шавкатжон Абдураззақов ҳамда шаҳар ҳокими Ғофиржон Джамалов Косонсой тумани ва «Бунёдкор» МФЙ чегарасида ичимлик сув таъминоти ва аҳоли хонадонларида олиб борилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлари билан танишишди.

Бу лойиҳа доирасида Янгиқўрғоннинг Булоқбоши массивидан катта сув тармоғи тортилиб, Бунёдкор ва ён-атрофдаги маҳаллаларнинг аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги қурилаётган кўп қаватли тураржой бинолари ҳамда замонавий 660 ўринли мактаб қурилиш жараёнлари билан ҳам танишилди.

Ички кўчалар ва аҳоли хонадонларида олиб борилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлари кўриб чиқилди ҳамда маҳалла аҳолиси билан самимий суҳбат бўлиб ўтди.

Суҳбат асносида маҳаллада истиқомат қилувчилар ушбу ўзгаришлардан жуда хурсандликларини билдиришди ва Мухатарам Юртбошимизга шундай эътибор учун ўзларининг самимий миннатдорчиликларини билдирдилар.

Вилоят ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг бунёдкорлик ишларининг бориши билан танишуви давом этмоқда.