wrapper

 

Болалар учун 600 млн сўмлик чолғу асбоблари тантанали топширилди

Бугун, Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Aбдураззоқов ҳамда шаҳар ҳокими Ғофиржон Джамалов Давлатобод туманидаги вилоят Маданият марказида, вилоятда фаолият кўрсатаётган 22 та Болалар мусиқа ва санъат мактабларига 12 турдаги мусиқа-чолғу асбобларини тантанали равишда топширди.

Ушбу мактабларни керакли асбоблар билан жиҳозлаш учун 3,2 млрд сўм ажратилган бўлиб, бугун кунга келиб 600 млн. сўмлик чолғу асбоблари ёшларга тақдим этилди.