wrapper

 

Навбатдаги тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди

Шаҳар ҳокими Ғофиржон Джамалов ва сектор раҳбарлари томонидан тадбиркорлар билан учрашувда асосий эътибор уларни ташвишлантираётган муаммоларга ечим топиш, масалаларини ижобий ҳал этишга қаратилди.

Ўз навбатида, ишбилармонлар ҳам бундай мулоқотлар давомида ишлаб чиқаришнинг янги, замонавий турлари, доимий иш ўринларини ўзида жамлаган янги лойиҳаларни тақдим этди.

Маълумот учун, бугун бўлиб ўтаётган "Ҳоким ва тадбиркорлар" учрашувида 20 нафар ишбилармон қатнашди. Уларнинг турли йўналишлардаги мурожаатлари тингланиб, ижроси юзасидан мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.