wrapper

 

Наманган шаҳар 1 - сектор штабида 2021 йил 20 апрель куни шаҳар ҳокимининг сайёр қабули ҳамда очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Шаҳар ҳокимининг сайёр қабули давомида 100 га яқин фуқаролардан уй-жой, моддий ёрдам, иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид мурожаатларни тегишли мутасаддилар иштирокида кўриб чиқилди ва 10 та мурожаатлар ўрнида ҳал этилди.

Сайёр қабулда ҳар бир мурожаат юзасидан тегишли ташкилотлар масъулларига аниқ кўрсатма ва тавсиялар берилди.