wrapper

 

Наманган шаҳар ҳокими Ғофиржон Джамалов раҳбарлигида «Даштбоғ» МФЙ биносида «Ҳоким ва тадбиркор» учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувда 25 нафардан зиёд тадбиркор иштирок этди. Учрашувда иштирок этган тадбиркорларни мурожаатларини атрофлича ўрганиб, масалалар ечими бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмаларни бериб ўтди.

Бундан ташқари бир неча тадбиркорларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилди, маълум бир вақт талаб этадиган масалалар юзасидан тегишли мутасаддиларга бириктирилиб ижроси назоратга олинди.