wrapper

 

Бола кулса - олам кулади

Бугун, 14 апрель куни Наманган шаҳар ҳокими Ғофиржон Джамалов ҳамда «Навбаҳор» футбол клуби аъзолари билан биргаликда 26-сонли «Меҳрибонлик уйи»да тарбияланадиган болалар учрашишди.

Президент ташрифидан сўнг меҳрибонлик уйни капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Болалар учрашув очиқ ҳавода бўлиб ўтди, футболчилар томонидан мастеркласс дарслари ўтказилди ва болажонларга меҳмонлар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Шу билан бирга шаҳар ҳокими меҳрибонлик уйидаги қурилиш ишлари билан танишди.