wrapper

 

Бугун, 13 апрель куни Наманган шаҳар 24 болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ёшлар дафтари”даги тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган 2538 нафар ёшларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда “Ёшлар:1+1” тамойили асосида 813 нафар ишсиз ёшларни ташаббускор тадбиркорларга бириктириш бўйича ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Наманган шаҳрида “Ёшлар дафтари”га киритилган
7299 нафар ёшлардан тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган 2538 нафар ёшларни тадбиркорликка ўқитиш бўйича йиллик режа-график ишлаб чиқилган.

Мазкур режа график асосида Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси қошидаги “Замонавий келажак таълим” НТМ томонидан бугунги кунига қадар 212 нафар ёшларни тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилиб, 198 нафарига (ўқитилган ёшларга нисбатан 93 фоизи) сертификатлар берилди.

Бугунги кунда тижорат банклари томонидан 34 нафар ёки сертификат олганлар ёшлар сонига нисбатан 28,8 фоиз ёшларга
1,2 млярд. сўм миқдорида кредитлар ажратилган халос.

Шу билан бирга, “Ёшлар дафтари”даги ишсиз ёшларни “Ёшлар:1+1” ташаббуси доирасида тадбиркорларга бириктириш мақсадида марказ ҳодимлари шаҳардаги 166 та тадбиркорлик субъектлари билан телефон орқали гаплашиб, бугунги кунда 736 та бўш иш ўринлари мавжудлиги аниқланди.

Ушбу корхоналар рўйхатлари вилоят ва шаҳар штабларига етказилиб, бугунги кунда 165 нафар (йиллик режага нисбатан 20,3%) ишсиз ёшлар тадбиркорлик субъектларига бириктирилиб, 165 тасига меҳнат дафтарчалари очилди.