wrapper

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов шаҳар ҳокими Олимжон Исаев иштирокида "МехМаш" МЧЖ медиа ҳолда  хорижлик инвесторлар билан онлайн мулоқот ўтказди.

Унда Наманган шаҳри Кўзагарлик кўчасида замонавий туризм маркази - 4 юлдузли меҳмонхона, шоппинг марказ ва турар жой массиви  қураётган хитойлик инвесторлар билан музокара олиб борилди.

6,95 гектар ҳудудда амалга ошириладиган ушбу лойиҳага хитойликлар 70 млн. доллар инвестиция киритишган.

Ҳамкорларга қишлоқ хўжалиги лойиҳаларига ҳам сармоя тикиш таклифи билдирилди.