wrapper

Наманган шаҳар халқ таълими бўлими, “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти ҳамда Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар кенгаши ва Наманган шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида Наманган шаҳридаги 35-умумтаълим мактабида педагог-ходимлар иштирокида спорт фестивали ўтказилди. 

Наманган шаҳар халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактабларида ишловчи ўқитувчиларни жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишларини орттириш, соғлом турмуш-тарзига риоя этиш, ўқитувчилар орқали ўқувчи-ёшларда спортга интилишни кучайтириш мақсадида ташкил этилган фестивалда 200 нафарга яқин ўқитувчилар ўз фаолликларини кўрсатдилар.

Спортнинг футбол, стол тенниси ҳамда шахмат-шашка каби турларида ўтказилган баҳсларда мактаб жамоалари ғолиблик учун астойдил кураш олиб боришди. Барча ғолиб жамоалар ва иштирокчилар ташкилотчиларнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари ва дипломлари билан рағбатлантирилдилар.