wrapper

Жорий йилнинг 10 апрелидан Қонун билан кучга кирган  21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.

Бугун 16 октябрь куни Наманган халқаро аэропортида Ўзбек тили байрамига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унга Наманган вилояти ёзувчилар уюшмасининг қатор фаоллари таклиф қилинди.

 

Тадбирда она тилимизнинг бойлиги ва бетакрорлиги мисоллар билан алоҳида таъкидланди. Шунингдек, она тилимизга бўлган муносабат ватанпарварлик эканлиги, унинг тарғиботига эътибор бериш фақат тил байрами кунидагина эмас, балки ҳар куни, ҳар дақиқа зарурлиги айтиб ўтилди. Бу эса аввало, остонадан бошланиши, яъни оилада ҳам соф она тилидаги мулоқотни шаклантириш кераклиги уқтирилди.

image/photo_2020-10-16_16-41-36.jpg
Тадбир мушоирага айланиб кетди. Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилоят бўлими адабий маслаҳатчиси Руқияхон Ғозиева, шоира Дилором Эргашева ўзларининг янги шеърларидан ўқиб бердилар.

Шунингдек, Қонун ижроси амалда тўла таъминланаётгани кўплаб миллат вакиллари фаолият юритаётган Наманган халқаро аэропортида ҳужжат ишларининг ўзбек тилида юритилаётгани билан тасдиғини топмоқда. Аэропортдаги барча хона ва бўлимлар номлари ҳам ўзбек, инглиз ва рус тилларида ёзилган. Бу эса ташриф буюрган маҳаллий ва хориж фуқароларига янада қулайлик яратилганидан далолатдир.

Наманган халқаро аэропорти матбуот хизмати