wrapper

Наманган шаҳрининг Элобод маҳалла фуқоролар йиғини биносида яна бир тадбиркорлик субъекти   “Тextile Lider”  МЧЖ ишга  тушди.   Уни ёш тадбиркор Жамшид Ризаев ўз маблағи ҳисобидан 20 млн. сўм ҳамда 29 млн. сўмлик банк кредити асосида ташкил этди.  

 

Ушбу тикувчилик цехини очилишида Наманган шаҳар ҳокими Олимжон Исаев иштирок этиб, тадбиркор ва ишчиларнинг келгусидаги ишларига муваффақият тилаб “Бу кичик цехлар катта корхоналарга айлансин”, дея эзгу тилалар билдирди.  

Корхона  илк иш куниданоқ 15 мингта қишки,  эркаклар устки кийимларига буюртма олди. Ҳозирда улардан 1200 донаси тайёр маҳсулот сифатида тикиб битказилди.

  • Ҳар бир тикув машинаси бир соат бўлса ҳам бўш турмаслги ҳам керак. Мана шундай яратилган имкониятлардан фойдаланиб ўзингизни брендингизни бугундан яратишга киришинг, - деди шаҳар ҳокими тикувчилар билан учрашувда.

Ҳозирги кунда корхонада 16 нафар кам даромадли оила хотин-қизлари  иш билан таъминланди.   Улардан 8 нафарини  18-30  ёшгача  бўлган  қизлар ташкил этади. 

Тадбиркор Жамшид Ризаев ишларни янада ривожлантириб, яна 9 нафар  фуқорони  бандлигини таъминламоқчи.