wrapper

Наманган шаҳри таркибида янги ташкил этилган Давлатобод тумани мамлакатдаги биринчи ақлли туманга айланади. Бу борада ҳозирда амалий ишлар бошланди.

 

“Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида туманда 2020 йил охирига қадар 43 миллиард сўмлик 18 лойиҳа амалга оширилади.

Президент фармони билан тасдиқланган “Йўл харита”сига асосан Давлатободнинг таълим, ер ресурслари, маҳалла, ижтимоий соҳа, туризм, ободонлаштириш, коммунал соҳа, савдо ҳамда давлат бошқаруви органлари фаолияти тўла рақамлаштирилади. Бу ишлар учун маҳаллий бюджетдан 4,5 млрд. ижрочилар маблағларидан 38,8 млрд. сўм йўналтирилган.

Тумандаги мавжуд меҳмонхоналарда “E-Mehmon” ахборот тизимини жорий этилди.
Телекоммуникация инфратузилмаси ва мобил алоқа тармоқларини ривожлантириш бўйича амалий ишлар давом этмоқда.

“Афсоналар водийси” кўнгилочар боғи мижозларига хизмат кўрсатиш жараёнларини автоматлаштириш бўйича ахборот тизимини жорий этиш ишлари якунига етиш арафасида.

Йил охирига қадар электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ҳамда ташқи ёритиш чироқларини бошқаришни автоматлаштирилган тизими жорий этилади.

19 та умумтаълим мактаб, 9 та мактагача таълим, 10 та соғлиқни сақлаш муассасаларига оптик толали алоқа линиялари тортиш ишлари тўла якунланади.

24 та мактабгача таълим муассасаларида “Болалар боғчаси” намунавий ахборот тизимини жорий этилади.

“Орзу” маҳалласида Обод ва хавфсиз маҳалла лойиҳаси амалга оширилади.

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, мутахассисларни ўргатиш ва ўқитиш билан боғлиқ лойиҳа тадбирлари кўзда тутувчи Рақамли технологияларга ўқитиш ҳудудий ўқув маркази ташкил этилади.
Пировард натижада ҳар бир соҳа бўйича ахборот тизими жорий этилади.

Таъкидлаш лозимки, биргина Давлатобод туманини рақамлаштириш кўлами қолган барча вилоятлар транформация лойиҳалари хажмидан каттадир