wrapper

Мазкур мурожаат бевосита хонадон эгалари, мурожаат этувчи Ф.Қурчиева ва унинг яқин қариндршлари иштирокида Наманган шаҳар ҳокимлиги томонидан жойида ўрганилди. Маълум бўлишича фуқаро бир неча бор шаҳар ҳокимлиги умумий бўлимига яшаш шароитини яхшилаш бўйича мурожаат этган.

У ва унинг яқин қариндошлари билан ўтказилган сухбат давомида, уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил

28 ноябрда «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5886-сонли фармони қабул қилинганлиги, мазкур фармон билан бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби жорий этилганлиги, жорий этилган янги тартибда, уй-жойлар қурилишига хусусий пудрат ташкилотларини жалб қилиш, шунингдек уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашда манзиллилик ва шаффофликни кучайтириш талаблари белгилаб берилган. 

Бунга кўра, жорий йилда Наманган шаҳар “Юксалиш” МФЙ худудида 540 та хонадондан иборат 13 та турар-жой бинолари қурилиши амалга оширилаётганлиги, айрим шахсларга, шу жумладан кам таъминланган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар тўланиши белгиланганлиги ҳамда 2020 йил 1 мартдан бошлаб субсидиялар олиш учун аризалар Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилаётганлиги бўйича батафсил тушунчалар берилди.

Фуқаро берилган тушунтириш ишларидан қониқиш хосил қилди.