wrapper

Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши томонидан “Ёшлар ойлиги” мавзусида журналистлар ва блогерлар иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 

 

Анжуманда Иттифоқнинг вилоят Кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар ва “Ёшлар ойлиги” доирасида вилоятимиз ёшлари ўртасида ташкил этиладиган лойиҳа, танловлар ҳақидаги саволларга жавоб берилди.

 

 

Ойлик доирасида "Коронавирус ва ёшлар" онлайн учрашуви, замонавий соҳалар ва фрилансерликни ривожлантиришга қаратилган "Замонавий касблар" мавзусида онлайн мастер класслар, "Ҳоким ва ёшлар", "Сенатор ва ёшлар", "Прокурор ва ёшлар" онлайн учрашувлари ва бошқа лойиҳаларни ўтказиш режалаштирилган.

 

 

Айтиш жоизки, “Ёшлар ойлиги” доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар тўлиқ карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.