02.06.2020

Фуқаро М.Нуриддинова 1984 йилда Наманган туманида туғилган, сил касаллиги бўйича назоратда туради, юқоридаги манзилда қонуний никоҳдан ўтмаган 1967 йилда туғилган турмуш ўртоғи С.Мирзабаев ҳамда 3 нафар вояга етмаган фарзандлари билан ижрада яшайди.

Фуқаро М.Нуриддинова синглисига тегишли бўлган “Умид” МФЙ, 52/2-уй, 26-хонадонда доимий рўйхатдан ўтган, бу манзилда 2013 йилда яшаган, ҳозирги кунга қадар Педагогика коллежи ётоқхонаси ва ижараларда яшаб келмоқда, уй-жойга муҳтож. Шаҳарда қурилаётган кўп қаватли имтиёзли уйлардан кредит асосида олиш ва ойлик тўловларини тўлаш имкони йўқ.

2020 йилда “Юксалиш” махалла фуқаролар йиғини ҳудудида кўп қаватли турар-жой бинолари қурилиши режалаштирилган.

Ҳозирги даврда шаҳарда қурилаётган фуқаролар яшаш учун уй-жойлар, Банкдан ажратилган кредит маблағлардан ҳусусий қурилиш ташкилотлар томонидан амалга оширилмоқда ва ҳокимлик балансида бўлган муҳтож фуқароларга ажратишга мўлжалланган уй-жойлар мавжуд эмас.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 182-сонли Қарорида кўрсатилган.

Юқоридагиларга кўра, фуқаро М.Нуриддиновага тўлов қобилиятига эга бўлганида, Наманган шаҳар Давлат хизматлари агентлигига мақсадли давлат дастурлари доирасида уй-жой олиш учун мурожаат қилиши мумкинлиги тушунтирилди.

Фуқаро М.Нуриддиновани бепул уй-жой билан таъминлаш мақсадида вилоят миқёсида ишлаб чиқиладиган мақсадли дастурларга киритиш учун 25 май куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасига таклиф киритилди.