wrapper

Ижтимоий тармоқларда фуқаро Фарҳод Лутфиллаев томонидан “Қоп-қоп ваъдалар бериб уйимизни бузишди. Эвазига эса қуруқ ер билан 5 миллион сўм берилди холос”, деб тарқатилган видеолавҳа юзасидан Наманган шаҳар ҳокимлиги раддияси.

Видеолавҳа юзасидан олиб борилган ўрганиш натижасида аниқланишича, Лутфиллаев Фарҳод ва унинг оила аъзолари яшаб келган Наманган шаҳар, Уйчи кўчаси, 227-уйда жойлашган иморатлар Наманган шаҳар бош режасига кўра, Уйчи кўчасида ободонлаштириш ва қайта қуриш ишлари бажарилиши муносабати билан бузилган.

Ушбу хонадон учун шаҳар ҳокимининг 2016 йил 16 сентябрдаги 717-сонли қарори билан ҳар бири 400 кв.метр бўлган Наманган шаҳар, 194/3 кварталидан 3 норма ва Ғунча кварталидан 1 норма якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси ҳамда Наманган вилояти ҳокимининг 2016 йил 6 августдаги 203-ф-сонли фармойишига асосан вилоят, шахар ва туманлар ҳудудида жойлашган бузилишга тушаётган уй-жойларни бузилишдан чиққан курилиш материалларини ўз эгаларида колдирилишини ҳисобга олиб, тасдиқланган 352,19 коэффицентга кўра, ҳисобланган 20.849.394 сўм компенсация маблағи пудратчи “Мукаммал қурилиш саноат сервис” МЧЖ томонидан тўлиқ тўланган. Бундан ташқари, бузилишдан чиққан барча яроқли қурилиш материаллари янги ажратилган ер участкасига ташиб берилган.

Фуқаро Лутфиллаев Фарҳод ва онаси Дедабаева Шарифанинг оғзаки розиликлари билан бузиш ишлари амалга оширилган, айниқса, онаси Дедабаева Шарифа шу ҳудудда ташкил этилган штабга бир неча бор мурожаат қилиб, бузиш ишларини жадаллаштирилишини сўраган.  

Фуқаро Лутфиллаев Фарҳод ёки унинг оила аъзоларидан Наманган шаҳар ҳокимлигига бузилиш ишларидан ва ажратилган компенсация миқдоридан норози бўлиб, бирор бир расмий мурожаат бўлмаганлиги маълум қилинади.