wrapper

 

Намангандаги 26-сонли меҳрибонлик уйида 1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Болаларга беринг дунёни!” мавзусида театрлаштирилган маданий тадбир ўтказилди.

 

Ҳар бир гуруҳнинг шеър, қўшиқ, рақс, спорт соҳасига оид, шунингдек, мусиқа, расм ва қўғирчоқ тўгарагида иштирок этаётган тарбияланувчиларнинг махсус чиқишлари тайёрланди. “Қўғирчоқ театри” томонидан “Тилла қиз” деб номланган спектакль намойиш этилди.
Ёзги саҳнада муассасадаги мавжуд тўгаракларда тарбияланувчилар томонидан тайёрланган ижодий ишлар ташкил этилди. Булар боланинг орзуси, келажакдаги режаларини акс эттирганлиги билан барча тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.
Наманган шаҳар ҳокими О.Исаев болалар уйига қимматбаҳо совғалар топширди ва болажонларга байрам дастурхони ёзди. Шунингдек, Миллий гвардия баталъони, унинг қўриқлаш хизмати, вилоят “Баркамол авлод” маркази, вилоят АРМ, вилоят оммавий спортни қўллаб-қувватлаш бўлими, Ғурумсарой ва Халқаро аэропотларни қўриқлаш ҳарбий қисмлари, вилоят ОИТС маркази, вилоятдаги суд органлари, “AYSHA HOME” текстиль корхонаси, шаҳардаги ички ишлар бошқармасининг 2-бўлинмаси томонидан болажонларга турли хил эсдалик совғалари топширилди.

Байрамни кўтаринки руҳда ўтказиш учун мусиқий дастур ҳамда спортнинг футбол, шахмат, шашка, теннис, волейбол турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Ушбу мусобақалар ва назмий чиқишлар болажонларда жуда катта таассурот қолдирди.