wrapper

Наманганлик тадбиркорлар карантин шароитида қийналган оилалар учун йўналтирган ёрдамнинг умумий суммаси 1 миллиард сўмга етибди.

Шу кунгача улар томонидан Наманган шаҳрида йўқланган хонадонлар сони 5 мингдан ошди.

Улар орасида касалхоналарда қолиб ишлаётган шифокор ва ҳамшираларнинг оилалари ҳам бор.

Шундай мард ва саховатли тадбиркорларимизнинг борига шукр, эҳсонларини Ўзи қабул қилсин.