wrapper

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмумасида Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ишга тушди. Ушбу марказ тадбиркорлар ва саховатпеша фуқаролардан келган хайрия маблағлари, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини шаҳарнинг эҳтиёжманд оилаларига тақсимлаш билан шуғулланмоқда.

Марказ қошида Call-center ташкил этилган бўлиб, операторлар соат 9:00 дан 18:00 гача мурожаатларни қабул қилмоқда. Агар карантин шароитида қийналаётган, рўзғорингизда етишмовчилик сезилаётган бўлса, операторларнинг телефон рақамларига қўнғироқ қилинг.

Шаҳримиздаги тадбиркорлар ва мурувватли фуқаролар ҳисоб рақамига маблағ кўчириш, пластик карта орқали пул ўтказиш, нақд пул, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўринишидаги хайриялар учун мурожаат этишлари, ҳозирги синов даврида савоб қозонган инсонлар қаторига қўшилишлари мумкин.

 

 

Телефон рақамлари:

69 227 31 34
69 227 31 30
69 227 31 28
69 227 31 25.

Биз бепарво эмасмиз, биз меҳр улашамиз!