wrapper

Telegram’даги “Tanqidlar Uz” ва “Dunyoi Kabir” каналларида ёритилган Наманган шаҳридаги йўллар таъмирталаб ҳолга келиб қолганлиги ҳақидаги чиқишларга муносабат

Telegram’даги “Tanqidlar Uz” ва Dunyoi Kabir” каналларида Наманган шаҳридаги йўллар таъмирталаб ҳолга келиб қолганлиги ҳақида бир қатор луқмалар берилган. Уларда, жумладан, Гўзал-Оромгоҳ ҳалқа йўли йўлсозлар томонидан қазиб кетилгани, лекин ҳамон таъмирланмагани, Ҳамза йўналишидаги катта йўл ҳолати талабга жавоб бермаслиги, Тўрақўрғон кўчаси, “Заркент” кўприги олдидаги серқатнов йўл ўйилиб ётгани транспорт воситалари қатновига ноқулайликлар туғдираётгани тасвирланган.

Кўтарилган ушбу мавзуларнинг барчаси Наманган шаҳар ҳокимлиги томонидан назоратга ҳолинган. Жумладан, ҳозирги карантин эълон қилинган вазиятда ҳам Шимолий ҳалқа йўлидаги асфальт йўлларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмокда. Ушбу ишлар “Кўприк қурилиш таъмирлаш” унитар корхонаси томонидан бажарилмоқда.

Биринчи чорак якуни билан Наманган шаҳри ихтиёрида қоладиган маблағларнинг бир қисмини аҳоли талабидан келиб чиқиб ва депутатлар томонидан маъқулланганидан сўнг юқоридаги каби энг абгор йўлларни таъмирлашга сарфлаш кўзда тутилган. Уларнинг рўйхати таъмирлаш ишлари бошланишидан олдин ОАВда эълон қилинади.

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.