wrapper

Наманган шаҳрида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашаётган шифокор ва ҳамшираларнинг хонадонлари йўқланди

 

Видео:  https://t.me/axborotxizmati/20788

 

Наманган шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ва шаҳардаги бошқа касалхоналар, махсус карантин зоналарида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиб келаётган шифокор ва ҳамшираларнинг хонадонлари йўқланди.

Ун, гўшт, ёғ, гурунч, картошка ва сабзи-пиёз, тиббий ниқоб ва қўлқоплардан иборат тўпламларни ортган автокарвон Наманган шаҳридаги 60 га яқин хонадонга йўл олди. Ушбу тўпламлар карантин вазияти туфайли касалхоналарда ўз бурчини ўтаётган ҳамюртларимизнинг яқинларига топширилди.

Улар билан бўлган мулоқот давомида ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари билан нафақат ўзлари, балки бутун наманганликлар фахрланиши, халқимиз меҳнатларидан рози ва миннатдор эканликлари етказилди. Яқинларидан хавотир олмасликлари, Яратганнинг инояти билан бу синовли кунлар ҳам ортда қолиши таъкидланди.


Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.