24.03.2020

23 март куни тунда Наманган шаҳрининг асосий кўчалари махсус транспорт ёрдамида дезинфекция қилинди.

Шаҳар ҳокимлиги, ИИБ, Миллий гвардия ва санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари томонидан ташкилланган тадбир давомида Бобур, Навоий ва Уйчи кўчаларига кучли пуркагичлар орқали махсус кимёвий бирикма сепилди.

Ушбу жараён акс этган ва шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати дрон ёрдамида олган фотолар билан танишингиз мумкин.