wrapper

Наманган шаҳридаги “Диёр” мажмуасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали шаҳар байрам тадбири бўлиб ўтди.

 


Тадбирга шаҳар ижтимоий ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатаётган, ўз соҳаларида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизлар таклиф қилинди. Улар орасида олдинроқ республика ва вилоят тадбирларида “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланган вакилларимиз ҳам бор эди.

Шаҳар ҳокими Олимжон Исаев тадбирда иштирок этди ва йиғилганларни, уларнинг сиймосида шаҳардаги барча аёлларни байрам билан табриклади. У ўз чиқишида шаҳарга раҳбар этиб тайинланганидан кейинги илк йирик маросим 8 март байрамига тўғри келганида рамзий маъно кўраётганлиги, ўзининг иш фаолиятида шаҳримизнинг барча фуқаролари, жумладан, хотин-қизлари кўмагига таянишини таъкидлади.


Тадбирда бир гуруҳ фаол хотин-қизларга шаҳар ҳокимлиги фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, келган ҳар бир аёл гул ва совғалар билан тақдирланди.

Санъаткорларнинг чиқишлари, антиқа соч турмаклари намойиши ва бошқа саҳна кўринишлари тадбирга кўтаринкилик бағишлади. Куй-қўшиқлар дил изҳорлари ва рақсларга уланди.

Байрам тадбирида Сингапурнинг OnePetra компанияси вакиллари ҳам фахрий меҳмон сифатида иштирок этишди.

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.