wrapper

Сингапурнинг OnePetra компанияси Наманганга 110 миллион доллар инвестиция киритади

 

7 март куни вилоят ҳокимлигида Сингапурнинг OnePetra компанияси бошқарув кенгаши раиси Деннис Лоук билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида Наманган вилояти ҳокимлиги ва компания ўртасида умумий қиймати 110 миллион АҚШ доллари бўлган 3 та инвестицион келишув имзоланди. Бу келишувлар доирасидаги лойиҳалар тўлиқ хорижий инвестиция ҳисобига амалга оширилади.

Имзоланган келишувга кўра, Сингапур компанияси томонидан Наманган товуқчилик фермаси, паррандачилик фермаси ҳамда қайта ишлаш корхонаси қурилади. Шунингдек, 50 гектар майдонда йиллик 60 тонна креветка ҳамда 1200 тонна балиқ етиштириш қувватига эга балиқчилик кластери ҳам барпо этилади.

OnePetra компанияси томонидан Наманган вилоятида лойиҳа қиймати 40 миллион доллар бўлган органик ўғит ҳамда балиқлар учун ем маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона қуриш лойиҳаси ҳам амалга оширилади.

Учрашувда Наманган шаҳри ҳокими Олимжон Исаев иштирок этди.