wrapper

Шаҳар ҳокими бу йилги “Гул байрами” 60 маротаба ўтказилиши, халқаро мақомдаги юбилей фестивали эканлиги, бу бўйича ҳукуматнинг махсус қарори лойиҳаси тайёрланганини билдирди. Бобур боғида илк бор вилоятлар ҳам гулчилик бобидаги имкониятларини намойиш этиши, боғ концепцияси тўлиқ ўзгаришини таъкидлади.

 Йиғилишда мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан байрамга тайёргарлик бўйича олиб борилаётган ишлар тақдим қилинди. Янги режалар, ғоялар ўртага ташланди ва муҳокама қилинди.

Шавкатжон Абдураззақов мазкур ишчи гуруҳ йиғилиши энди мунтазам бўлиши, унда байрам ўтказилиши билан боғлиқ ҳар бир жиҳат батафсил кўриб чиқилишини билдирди ва масъулларга аниқ кўрсатмалар берди.

 

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.