wrapper

Наманган шаҳрининг Давлатобод даҳаси, 5-а кичик туманда шаҳарсозлик қоидаларига зид бўлган, ноқонуний, ўзбошимчалик билан барпо этилган қурилмаларни бартараф этиш бўйича кенг кўламдаги рейдлар давом этмоқда.

Тадбирда ҳокимлик, прокуратура, ички ишлар, солиқ, қурилиш бўлими вакиллари, электр, газ ва ободонлаштириш  корхонаси ходимлари иштирок этмоқда. Улар тегишли ҳужжатларсиз фаолият юритаётган дўкон, ошхона, пайнет шохобчалари, ёймаларни ўрганмоқда.

11-февраль куни ўтказилган рейд давомида ҳам кўплаб ноқонуний қурилмалар олиб ташланди ва уларнинг эгалари бундай қонунбузилишларига қайта йўл қўймаслик бўйича огоҳлантирилди.

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати