wrapper

Наманган шаҳрининг Давлатобод даҳаси, 5-а кичик туманда шаҳарсозлик қоидаларига зид бўлган, ноқонуний, ўзбошимчалик билан барпо этилган қурилмаларни бартараф этиш бўйича кенг кўламдаги рейд бошланди.

 

Тадбирда ҳокимлик, прокуратура, ички ишлар, солиқ, қурилиш бўлими вакиллари, электр, газ ва ободонлаштириш  корхонаси ходимлари иштирок этмоқда. Улар тегишли ҳужжатларсиз фаолият юритаётган дўкон, ошхона, пайнет шохобчалари, ёймаларни ўрганмоқда.

“Янги ҳаёт” МФЙда ўтказилган дастлабки рейд давомида ўнлаб ноқонуний қурилмалар олиб ташланди. Улар орасида хусусий овқатланиш шохобчаларининг кўплиги кишида ташвиш уйғотади. Санитария-гигиена ва хавфсизлик талабларига мутлақо зид бўлган мазкур шохобчалар аҳолининг кўплаб эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Наманган шаҳрини янада ободонлаштириш, ҳудудни саранжом-саришта сақлаш мақсадидаги рейдлар давом эттирилади.

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати