wrapper

Наманган шаҳридаги 5-умумтаълим мактабида “Бобуршоҳ” ва “Марғилон” МФЙлари фуқаролари ва фаоллари учун Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси мазмун-моҳиятини кенг ёритиш, ёшлар орасида жиноятчиликни олдини олиш, ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, мафкуравий иммунитетни кучайтириш ҳамда  китобхонлик маданиятини янада оширишга қаратилган давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида тарғиботчилар билан биргаликда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мухторжон Ҳожиматов ҳам иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Шунингдек, тадбир якунида ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган “Қабоҳат” номли спектакли намойиш этилди.
Маълумот учун, Наманган шаҳрида шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззақовнинг ташаббуси билан жорий йил 1 февралидан 1 мартигача “Маънавий-маьрифий тадбирлар ойлиги” деб эьлон қилинган.