wrapper

Аввал хабар берилганидек (https://t.me/axborotxizmati/16374), Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг 5-чақириқ охирги 40-сессияси якунига етди.

 

Кенгаш раиси, Наманган шаҳри ҳокими Шавкатжон Абдураззақов депутатларга самарали фаолиятлари учун миннатдорлик билдирди.

— Ўтган вақт мобайнида шаҳар миқёсида депутатлар билан биргаликда, улар томонидан қабул қилинган қарорларга мувофиқ кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди. Бевосита меҳнатларингиз самараси натижасида 2018-йили Олий Мажлис Сенати томонидан “Намунали Кенгаш” мақоми берилди. Бу фаолиятимизга берилган юксак баҳо бўлди, — деди Шавкатжон Абдураззақов.

Сессия якунида барча депутатлар ташаккурномалар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.