wrapper

Мазкур савдо уйларида Наманганда ишлаб чиқарилган текстиль ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотилади. 7 ноябрь куни Наманган вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда Покистоннинг Najeb Consultants Pvt компанияси раҳбари Нажиб Муштоқ Вохра шу ҳақдаги келишувга имзо чекди.


Хайрулло Бозоров покистонлик ишбилармонга Наманган савдо уйлари билан бир қаторда Поп туманида йирик логистика маркази ташкил этишни таклиф қилди. Бундай логистика маркази нафақат Наманган, балки водийнинг бошқа вилоятларидан ҳам маҳсулотларни йиғиш учун қулайлик яратиши таъкидланди. Нажиб Муштоқ Вохра томонидан бу таклиф ижобий қабул қилинди.
БАА ва Саудия Арабистони каби мамлакатлар билан ҳамкорликда эканлигини айтиб ўтган Najeb Consultants Pvt раҳбари Наманганда етиштирилган органик қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бу мамлакатларда ҳам талаб катта экани, бироқ авиатранспорт орқали юк ташиш нархлари бироз баланд эканлиги, бу борада чегирма берилиши таъминланса, экспорт ҳажми бир неча баравар кўтарилишини таъкидлади. Вилоят ҳокимлиги томонидан бу масалада ёрдам берилишига келишиб олинди.
Учрашувда Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззақов иштирок этди.
Покистон компанияси раҳбари бугун Наманган шаҳридаги текстиль корхоналари вакиллари билан музокаралар олиб боради.
Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати