wrapper

Шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов меҳмонларни қутлаб, сентябрь ойида Наманган делегациясининг Лаҳор ва Файсаободга сафаридан сўнг кўп ўтмай ушбу жавоб ташрифи амалга оширилаётгани таъкидлади.

Покистон делегацияси аъзолари шаҳардаги етакчи корхона ва компаниялар, олий ўқув юртлари билан таништирилиши, шунингдек, тарихий қадамжойларга сайёҳатлар уюштирилишини билдирди.


Руҳайл Икром делегация аъзоларини таништириб, улар сафида ҳозирнинг ўзида Наманганда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш истагидаги тадбиркорлар борлигини айтиб ўтди. Шаҳар мэри ва Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси кўмагида Лаҳорда Наманган кўргазмаси ташкил этишга тайёргарлик кўрилаётганини қайд этди.


Музокаралар якунида делегация аъзолари Наманган шаҳри ҳокимига эсдалик совғаларини топширди. Делегация шаҳардаги ишлаб чиқариш корхоналарига йўл олди.