wrapper

Вилоят ҳокимлигида Лаҳор шаҳрида жойлашган Ўзбекистон — Покистон савдо ва маданият маркази раиси Руҳайл Икром бошчилигидаги делегация қабул қилинди.


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров делегация аъзоларини қутлар экан, икки мамлакатни азалдан тарихий ва маданий алоқалар боғлаб турганини қайд этди. Бугунги кунда уларни янада мустаҳкамлаш, ўзаро савдо-сотиқни жадаллаштиришга урғу берилмоқда. Наманган шаҳри ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегациянинг сентябрь ойида Покистонга амалга оширган сафарида ҳам шу мақсад кўзлангани билдирилди.  
Руҳайл Икром самимий қабул учун миннатдорлик билдирди. Покистонлик тадбиркорлар Наманганга инвестиция киритишга тайёр эканлиги, бугундан бошланган уч кунлик сафар давомида бу ерда инвесторлар учун яратилган шароитлар батафсил ўрганилишини маълум қилди.
Қабул якунида меҳмонларга эсдалик совғалари тақдим этилди.