wrapper

Наманган шаҳридаги 70-сонли умумтаълим мактабида жойлашган халқ депутатлари шаҳар кенгашига сайлов ўтказувчи 9-Меҳнатобод сайлов округида амалий кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Семинар давомида округ сайлов комиссияси фаолияти билан яқиндан танишилди. Шунингдек, округ таркибига кирувчи 37-сайлов участкасини жиҳозлаш, сайлов атрибутларини жойлаштириш, комиссия раиси, раис ўринбосари, комиссия аъзоларини ҳамда тиббиёт хонасини жиҳозлаш юзасидан тавсиялар берилди.


Семинарда шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззақов, вилоят сайлов комиссия раиси Шокиржон Мирзааҳмедов, шаҳар сайлов комиссияси раиси Зиёвуддин Жамалов, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ раислари Қ.Умаров ва К.Мирзабоев иштирок этишди.