wrapper

Наманган вилоятида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Гул байрами” бу йил 58-бор нишонланади.

Ушбу байрам 27 май куни Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги боғда бошланади.

Байрамда гулчиларимиз томонидан Ўзбекистон иқлимига мослаштирилган, дунёнинг барча минтақаларида етиштириладиган гуллардан наъмуналар, бир-бирига ўхшамаган гуллардан тайёрланган декорация ва конструкцияларни томоша қилишингиз мумкин. Байрам доирасида турли маданий табирлар ва кўнгилочар дастурлар кайфиятингизга янада кўтаринкилик бахшида этади. 27 май куни байрамнинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Шу  куни гуллар билан безатилган машиналар паради ҳам ташкиллаштирилади. Барча ҳамюртларимизни ҳар йилгидан ўзгача ўтадиган гул байрамига таклиф қиламиз.

ГУЛЛАР ШАҲРИГА МАРҲАМАТ

                                                                           Наманган шаҳар ҳокимлиги

Aхборот хизмати