wrapper

“Меҳмон отангдек азиз” деганларидек, биз Наманганликлар хам президентимиз Ш. Мирзиёевни ташрифини катта умидлар билан интизор бўлиб кутдик. Президентимизни ҳар бир вилоятга қилган ташрифини кузатар эканмиз, вилоятларда олиб борилган ишлар билан танишиб, эришилган ютиқлар билан бир қаторда қўйилган камчиликларни бартараф этишда берган кўрсатма ва таклифларида энг авволо хақлни нафакат эртанги кунида балки, бугунги кунида ҳам бой ва бахтли яшаши,  халқни рози қилиш ҳакидаги ўгитларини  кўп маротаба таъкидлаб,  ҳар бир раҳбар олдига қўйилган масъулият хис қилиган холда фидоий бўлмоғи лозимлиги ҳақида куйиниб гапирганликларини гувохи бўлмоқдамиз.

Дархақиқат, президентимиз 2017-йил июль ойидаги Наманган вилоятига қилган  ташрифида халқ билан мулоқот қилиб, вилоятда турли соҳалардаги ечилмай қолиб кетаётган муаммоларни бартараф этишда бир қанча вазифа ва топшириқларни берган эди.

Президентимиз  Ш. Мирзиёев 2018-йил 2-май куни Наманган вилоятига ташриф буюрди. Унинг  ташрифини Наманган халқи кўтаринки руҳда кутиб олди. Президентимиз Наманган шаҳрида олиб борилётган ишлар билан танишиб, Норин туманида ўтказилган фаоллар йигилишида сўзлаган ҳар бир нутқларини Наманган халқи ҳаяжон билан тинглади.

Президентимиз ўз сўзида  “Наманган зиёлилар юрти,  бу ерни маърифат ўчоғига айлантирамиз” - деган фикрни билдириб, Наманганда олиб борилган катта ўзгаришларни эътироф этган холда, Наманган вилоятининг иқтисодиётини ривожлантиришда балиқчилик, чорвачилик, пиллачилик ва туризм салоҳиятини ривожлантириш,  ишлаб чикариш корхоналарини барпо этиш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича олти милярд сўмлик  сармоя ажиратилиши ҳақида алоҳида тўҳталиб ўтди. Шу билан бирга Наманган вилоятининг ўзига хос тарихини шакллантириш,  “Ибрат”  мактабинини нафақат Наманганда балки, мамлакатимиз учун хизмат қилиши кераклиги хақида алохида тўхталиб ўтди.

Дархақиқат, вилоятимизда кенг кўламда улкан ишлар амалга оширилмоқда, Наманган гуллар шаҳри кундан-кунга чирой очмоқда. Халқимизни юзидаги қувончи юртимизнинг тинч ва осойишталиги ҳамда президентимизнинг бугунги кунда олиб бораётган одилона сиёсатининг самараси десак, муболаға бўлмайди. Вилоятимиз иқтисодиётини ривожлантиршда олиб борилётган ишлар, шаҳримизда қад кўтарётган замонавий иншоатлар, ёшларимиз учун қурилётган кўнгил очар истироҳат боғлар, мактабгача таълим муассасалар, шифохоналар ва қўйинки, барча соҳаларда эришилаётган ютуқлар энг аввало президентимизни саййи ҳаракати билан қолаверса, Наманган вилоят хокими Ҳ.Ҳ.Бозоровнинг кенг кўламда олиб борётган иш самараси ва меҳнатининг натижасида деб биламиз. Президентимизни биз Наманганликларга берган ишончи ва эътирофидан сўнг албатта, ҳар бир Наманганликларни шижоатига шижоат, кучига куч қўшди. Биз педагоглар ҳам президентимиз тамонидан зимамизга юклаган вазифаларни ситқи дилдан хис этган холда бажаришга, ёш авлодни баркамол ва комил бўлиб етишишида бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз.

Наманган шаҳар 16-умумий ўрта таълим

мактабининг мусиқа фани ўқитувчиси  Қ.Муминова