wrapper

                                  ТАДБИРКОРЛАР   УЧУН   ЭЪЛОН

 

 Наманган шаҳар ҳокимлиги ҳамда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича Наманган шаҳридаги секторлар бўйича ишчи гуруҳи томонидан намунали "ОБОД МАҲАЛЛА" ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.

Шунга кўра, Наманган шаҳридаги 4 та сектор ҳудудидан “Ишонч”, “Чаманзор”, “Тўқувчи” ҳамда “Мажнунтол” МФЙларни намунали обод махаллага айлантириш белгиланган.

Тасдиқланган чора-тадбирлар режасига асосан, танлаб олинган МФЙлар бинолари фасад қисми ва ички хоналарини кўриб чиқиб, ходимлар учун хоналар, кутубхона, ва бошқа хоналарни архитектура билан келишилган ҳолда таъмирлаш, замонавий иситиш тизимини ўрнатиш ҳамда моддий техника базани ривожлантириш харажатларини амалга ошириш учун жами 280,0 млн.сўм ҳамда МФЙ ҳудудида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида асосий 4 та кириш кўчаларига ва МФЙ биноси кириш қисмига кузатув камераларини марказлашган ҳолда ўрнатиш учун 32,0 млн.сўм маблағ ажратиш кўрсатиб ўтилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, кўрсатиб ўтилган МФЙлар бинолари жорий таъмирлаш моддий техника базани ривожлантириш харажатларига жами 312,0 млн.сўм маблағ ажратилган

 Шунга кўра Наманган шаҳридаги :

 “Мажнунтол” МФЙ биносини жорий таъмирлаш

   ишларига                                                                72 млн сўм.

 “Ишонч” МФЙ биносини жорий таъмирлаш

   ишларига                                                                 72 млн сўм.

 “Чаманзор” МФЙ биносини жорий таъмирлаш

   ишларига                                                                 72 млн сўм.

 “Тўқувчи” МФЙ биносини жорий таъмирлаш

ишларига                                                                    72 млн сўм.

 

         Жорий таъмирлаш ишларини олиб бориш учун пудратчини аниклаш мақсадида 2018 йил  20 март   куни танлов ўтказилади.

   Танловда иштироқ этиш учун мархамат.     

Манзил : Наманган шахар Хуррият куча 66 уй,  батафсил маълумот учун  тел.2270358, 2270424,2271155        

01.03.2018 йил